Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Барча рейслар бекор қилинди: «British Airways» учувчилари иш ташлашди

Барча рейслар бекор қилинди: «British Airways» учувчилари иш ташлашди

Фото: «Financial Times»

«British Airways» авиакомпанияси бугун, 9 сентябрь куни деярли барча рейслар бўйича парвозларни бекор қилди. Бунга иш ҳақларини оширишни талаб қилиб барча учувчиларнинг иш ташлаши сабаб бўлди, дейилади «Dw.com» хабарида.

Бугун ва эртага ўтиши режалаштирилган норозилик намойишида компанияда ишловчи барча 4,3 минг нафар учувчи қатнашмоқда. Икки кунлик иш ташлаш қарийб 300 минг нафар йўловчининг ўз манзилига етиб олиш бўйича режасини ўзгартириши мумкин.

Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, иш ташлашнинг бир куни авиакомпанияга 40 миллион фунт стерлинг зарар келтиради, учувчиларнинг маоши оширилиши учун эса 5 миллион фунт керак...

«British Airways» йўловчилардан етказилган ноқлайликлар учун узр сўраган ҳолда Британиядаги учувчилар касаба уюшмалари вакиллари билан яна музокара ўтказишга шайлигини билдирди. Касаба уюшмалар эса 27 сентябрда ва эҳтимол, Рождество байрами арафасида ҳам иш ташлаш уюштирмоқчи.

Айтиш керакки, компания ва касаба уюшма ўртасидаги музокаралар тўққиз ойдан бери тўхтагани йўқ. Бу чигал тугун ҳамманинг жонига тегди: Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ҳам яқинда томонларни бир тўхтамга келиб олишга чақирганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг