Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун Истанбулда дунёдаги энг йирик аэропорт очилади (фото)

Бугун Истанбулда дунёдаги энг йирик аэропорт очилади (фото)

Фото: «belaruspartisan.by»

Бугун, 29 октябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида дунёдаги энг йирик аэропорт очилади, дея хабар бермоқда «Sabah.com».

Ҳозирча ҳар йили 90 миллион кишини манзилига етказиб қўйиш имкониятига эга бўладиган аэропортни бугун маҳаллий вақт билан соат 16:00 да Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон очиб беради.

Майдони жами 76,5 миллион кв.м. бўлган аэропортнинг дастлабки фазаси очилиши учун 6 миллиард евро маблағ сарфланди. Аэропортнинг қолган қисми 2023 йилгача барпо этилади.

Аэропорт тўлиқ ишга тушгач, унинг 6 та алоҳида учиш-қўниш йўлаги, 500 та самолётни қабул қила олиш имконияти, 70 минг автомобиль тўхташи учун очиқ ва ёпиқ тураргоҳ, 20 минг киши учун кутиш жойи ҳамда ҳар йили 200 миллион йўловчига хизмат кўрсатиш салоҳиятига эга бўлади.

Аэропортдан 350та йўналишга парвоз амалга оширилади. Шунингдек, унинг 451 та хонали юқори технологияли меҳмонхонаси ҳам мавжуд.

 

Аэропортнинг илк сафари 31 октябрь куни «Boeing 777» русумли самолёт билан Анқарага амалга оширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг