Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун Тожикистонда президент инаугурацияси маросими ўтказилди

Бугун Тожикистонда президент инаугурацияси маросими ўтказилди

Фото: «Казинформ»

Тожикистоннинг қайта сайланган президенти Эмомали Раҳмон расман ўз лавозимида иш бошлади — Душанбеда бугун, 30 октябрь куни инаугурация маросими ўтказилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Маросим Миллат саройида бошланиб, Марказий сайлов комиссияси раҳбари Бахтиёр Худоёрзода Эмомали Раҳмонга президент гувоҳномасини топширди, Конституцион суд раиси Абдулҳафиз Ашурзода олтин ва кумушдан тайёрланган, ёқут ва зумрад тошлар билан безатилган президент белгисини Эмомали Раҳмонга тақдим этди. Президентга, шунингдек, шахсий штандарт ҳам топширилган.

Маросимнинг Тожикистон ҳукумати қароргоҳи — «Кўҳи Сомоний»да давом этган иккинчи қисмида Эмомали Раҳмон қўлини мамлакат конституциясига қўйган ҳолда қасамёд қилган.

Эслатиб ўтамиз, 11 октябрь куни бўлиб ўтган сайловда амалдаги давлат раҳбари Эмомали Раҳмон бешинчи марта ғолибликни қўлга киритганди. Сайловчиларнинг 85,39 фоизи қатнашган сайловда у 90,92 фоиз овоз тўплаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг