Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бушга туфлисини улоқтирган журналист депутат бўлмоқчи

Бушга туфлисини улоқтирган журналист депутат бўлмоқчи

Фото:«Wikipedia»

АҚШнинг собиқ президенти Жорж Бушга Бағдодда туфли улоқтириб машҳур бўлиб кетган Мунтазар Зайдий Ироқда шу йил 12 май куни бўлиб ўтадиган  парламент сайловларида номзод сифатида қатнашади. Бу ҳақда «Hurriyet» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Ўша пайтда Ироқ бош вазири бўлган Нури Моликий АҚШ президенти билан матбуот анжумани ўтказаётган пайтда иккала оёқ кийимини ечиб Бушга улоқтирган Мунтазар Зайдий шу пайтгача хавфсизлик нуқтаи назаридан хорижда яшаётган эди.

Мунтазар Зайдий Бушга пойабзал улоқтириши туфайли озодликдан маҳрум қилинган. Қамоқдан чиқиб Швейцарияга борган. У ерда уч ой яшаган. Яна қайтиб Ироққа келган. Исканжалар остида қолган журналист Ливанга кўчиб ўтган. Сўнгра «Саирун» партиясидан номзоди кўрсатилгач, яна Бағдодга қайтган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг