Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Буюк Британия ички ишлар вазири истеъфога чиқди

Буюк Британия ички ишлар вазири истеъфога чиқди

Фото:«Reuters»

Буюк Британия ички ишлар вазири Амбер Радд мигрантлар билан боғлиқ можаро туфайли истеъфога чиқишга қарор қилди. Бу ҳақда «АиФ» ёзмоқда.

«Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Амбер Радднинг истеъфосини қабул қилди», — деб ёзмоқда ОАВ вакиллари.

Аввалроқ мамлакатда Буюк Британия ИИВ миграция сиёсати билан боғлиқ можаро юзага келган эди. ОАВда вазирликда ноқонуний мигрантларнинг чиқариб юборилиши борасида нормативлар борлиги айтилган эди.

Гап Африка ва Кариб оролларидан чиққан  «Windrush авлоди» ҳақида кетмоқда. Улар Иккинчи жаҳон урушидан сўнг иш кучини тўлдириш учун Бирлашган қиролликка чақирилган.

Радд аввалига вазирликда мигрантларни кўчириб юбориш тўғрисида нормативлар бўлганини рад этган, кейинроқ эса у кўчирилиш билан боғлиқ вазиятдан бехабар бўлганини айтиб, узр сўраган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг