Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Чақмоқ 10 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Чақмоқ 10 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Фото: «Timetürk»

Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгал штатида чақмоқ уриши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, кўплаб кишилар яраланди. Бу ҳақда «Haber7» хабар бермоқда.

Ғарбий Бенгалнинг Банкура, Ҳюгли, Ғарбий Миднапур, Бирбҳум ва Парганас шаҳарларида кучли жала ортидан кузатилган чақмоқ 10 кишини ҳаётдан олиб кетган. Кўплаб кишилар жароҳатланган.

Кучли жала Колката шаҳрида сув тошқинларига ҳамда поездлар қатновининг издан чиқишига сабаб бўлган.

Метеорология ходимлари кучли ёғингарчиликлар давом этишини маълум қилди.

Ҳиндистонда ўтган ой чақмоқ уриши туфайли 250 дан зиёд киши ҳалок бўлган, 400 дан ортиқ одам жароҳат олган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг