Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Чақмоқ 5 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Чақмоқ 5 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Фото: «Sabah»

Ҳиндистон ғарбида чақмоқ чақиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, 12 киши яраланди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Табиат ҳодисаси Биҳар вилоятининг Аврангобод туманида кузатилган. Жала қуйиши, чақмоқ чақиши туфайли 5 киши ҳалок бўлган, 12 киши яраланган.

Метеорология маълумотларига кўра Аврангободда ёғингарчилик яна бир неча кун давом этар экан.

Муссон ёмғирлари мавсумида Ҳиндистонда жуда кўп чақмоқ чақади.

Ўтган ой айнан чақмоқ чақиши ва сел туфайли 250 киши ҳалок бўлган, 400 дан зиёд киши яраланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг