Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чин вазаси 87 миллион долларга сотилди

Чин вазаси 87 миллион долларга сотилди

Фото: «Sabah»

Францияда шифтда пойабзал қутисида сақланган 18-асрга оид Чин вазаси 16 миллион 200 минг еврога сотилди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Машҳур аукцион уйи «Sotheby's»нинг Париждаги филиалида ўтказилган кимошди савдосида ваза 500-700 минг еврога сотилиши кутилаётган эди.

Бу осори атиқанинг 16 миллион 200 минг еврога сотилгани рекорд ўрнатди.

Кимошди савдоси 20 дақиқа давом этди. Вазани сотиб олган осиёлик «бойвучча»нинг оти сир сақланмоқда.

Ваза устида Чинда 1736–1795-йилларда ҳукмронлик қилган император Цянлоннинг муҳри бор эди.

Вазани асраб қўйган киши уни ёқтирмаганини айтган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг