Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Чингиз Айтматов хотирасига ҳурмат бажо келтирилди

Чингиз Айтматов хотирасига ҳурмат бажо келтирилди

Машҳур ёзувчи Чингиз Айтматовнинг вафот этганига 10 йил тўлиши муносабати билан у мангу қўним топган Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридаги «Ота байит» қабристони бугун, 10 июнь куни гавжум бўлди. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Хотира маросимида Қирғизистон ҳукумати аъзолари ва ёзувчининг мухлислари иштирок этди.

Чингиз Айтматов 1928 йил 12 декабрь куни Қирғизистоннинг Талас вилояти Шакар қишлоғида таваллуд топган эди.

Машҳур ёзувчи Қирғизистоннинг Люксембург, Белгия ва Ҳолландиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси бўлиб ишлаган. Шунингдек, Айтматов Европа иттифоқи, НАТО, ЮНЕСКОнинг қирғиз делегацияси вакили ҳам бўлган.

Унинг асарлари 157 тилга таржима қилинган.

Машҳур ёзувчи 2008 йили май ойида Россия телеканалларидан бирига интервью бериш мақсадида Татаристон пойтахти Қозон шаҳрига борган ва ўша жойда тоби қочиб қолиб Германияга олиб кетилган эди.

Айтматов 2008 йил 10 июнь куни Германияда вафот этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг