Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кобулдаги портлаш қурбонлари сони 26 кишига етди

Кобулдаги портлаш қурбонлари сони 26 кишига етди

Фото: «AA.com»

Афғонистон пойтахти Кобул шаҳридаги портлашларда ҳалок бўлганлар сони 26 кишига етди, 95 киши жароҳатланган.

Биринчи портлаш кеча, чоршанба куни Кобул шаҳри ғарбида якка кураш бўйича ўтказилаётган спорт мусобақаси пайтида содир бўлган. Худкуш танасига ўрнатилган бомбани портлатиб юборган, дея хабар беради «РИА Новости» ахборот агентлиги.

Иккинчи портлаш биринчи портлашга яқин жойда юзага келган. Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, иккинчи портлаш ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига қарши уюштирилган.

Кобул полицияси вакили Ҳашмат Станикзайнинг маълум қилишича, биринчи портлашда 6 нафар спортчи ҳалок бўлган, 10 киши яраланган.

Иккинчи портлашда 2 нафар Афғонистон телевидениесининг «Tolo News» телеканали журналисти қурбон бўлган, 4 нафар мухбир яраланган.

Портлашларда кўплаб кишилар тан жароҳати олган.

Етти нафар полиция ходимининг аҳволи оғир экани айтилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг