Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дамашқдаги портлашларда 14 ҳарбий хизматчи қурбон бўлди

Дамашқдаги портлашларда 14 ҳарбий хизматчи қурбон бўлди

Фото: РИА «Новости».

Сурия пойтахти Дамашқ марказида жангарилар иккита портловчи мосламани ишга туширишди, натижада автобус портлатилди. Бу ҳақда SANA агентлиги маълум қилди.

«Дамашқда, Раис кўприги яқинида, террорчилар автобус ўтаётганда иккита портловчи қурилмани ишга туширишди», —деб ёзади агентлик.

Хавфсизлик хизматининг дастлабки маълумотларига кўра, 14 ҳарбий хизматчи теракт қурбони бўлган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган жума куни (15 октябр куни) Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳрида масжид портлатилганди. Натижада юздан зиёд киши қурбон бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг