Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Данияда паранжида юриш тақиқланди

Данияда паранжида юриш тақиқланди

Фото:«Islam-Today.ru»

Данияда жамоат жойларида юзни бутунлай беркитадиган кийимлар, жумладан паранжи кийиб юриш тақиқланди. Бу ҳақда «Euronews» хабар берган.

Ушбу қонун 2018 йил 1 августдан кучга киради. Қонунбузарларга 1000 дан кронаси (134 евро) миқдорида жарима солинади. Қонунни иккинчи марта бузганлар 10 минг крона (1340 евро) тўлайди.

Кузатувчиларнинг таъкидлашича, биринчи навбатда мазкур қонун мамлакатда истиқомат қилувчи мусулмон аҳолига йўналтирилган. Масалан, байрамларда ниқоб тақиш, совуқ ҳавода юзни ёпиб юриш қонун бузилиши ҳисобланмайди.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг