Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сиёсий рецепт. Президент неча ёшда бўлиши керак?

Сиёсий рецепт. Президент неча ёшда бўлиши керак?

Фото: «UPI.com»

АҚШ демократлар партиясининг аксарият тарафдорлари президент учун энг яхши ёш 50 атрофида деган фикрни билдиришди. Pew тадқиқотлар маркази буни ўз сўрови орқали аниқлади.

Президент неча ёшда бўлиши керак?

  • 30 ёш — 6 фоиз
  • 40 ёш — 25 фоиз
  • 50 ёш — 47 фоиз
  • 60 ёш — 16 фоиз
  • 70 ёш — 3 фоиз.

Демпартия президентликка олға сураётган икки етакчи номзод Жо Байден ва Берни Сандерс, ҳар иккиси ҳам етмишдан ошган. Юқоридаги сўровномага кўра, улар «уч фоизлик» тоифада... Ҳолбуки, бунгача ўтказилган сўровномада ёш демократлар Сандерснинг ёшини ҳурмат қилишларини кўрсатишганди.

Pew research сўровномаси кўрсатишича, демократ сайловчиларнинг танловига номзоднинг ирқи ёки жинси айтарли таъсир кўрсатмайди. Бироқ ҳар учинчи демократнинг истаги — партиянинг якуний номзоди сифатида аёл кишини кўриш. Ҳар бешинчи демократ сайловчи эса номинант афроамерикалик ёки лотин америкалик бўлиши тарафдори.

Эслатиб ўтамиз, АҚШда президентлик сайловлари 2020 йилнинг 3 ноябрь куни ўтказилади. Бу сайловда демократлар партиясидан кўплаб сиёсатчилар қатнашишни хоҳламоқда, шулардан  беш нафари аёллар (38 дан 69 ёшгача).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг