Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Disney»нинг 15 ёшли актрисаси вафот этди

«Disney»нинг 15 ёшли актрисаси вафот этди

Фото: «Walt Disney»

Никита Валигва исмли угандалик актриса 15 ёшида ҳаётдан кўз юмди, дея хабар берди «ABC News».

Тўрт йил муқаддам шифокорлар ёш актрисада мия саратонини аниқлашганди. Бир йиллик муолажадан сўнг ремиссия бошланган, бироқ кейинчалик Валигвада яна бир ўсма пайдо бўлган. Айнан  ўша қизчанинг ўлимига сабаб бўлди.

«Disney» студиясида угандалик таниқли шахматчи аёл — Фиона Мутези ҳақида суратга олинган «Катвалик қиролича» (2016) фильми Валигвага машҳурлик олиб келган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг