Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Alibaba» асосчиси туғилган кунида ишдан кетди

«Alibaba» асосчиси туғилган кунида ишдан кетди

Фото: «Global Look Press»

«Alibaba» асосчиси Жек Ма расман компания директорлар кенгаши раислигидан кетди, деб хабар берди «Bloomberg». Энди унинг ўрнида — Дэниэл Чжан.

Агентлик аниқлик киритишича, Жек Ма бу билан компаниядан узоқлашиб кетмайди, муҳим қарорлар унинг маслаҳати билан қабул қилинади.

Жек Ма бугун, 10 сентябрь куни 55 ёшни қаршилади. «Forbes» унинг бойлигини $38,6 млрд.га баҳолаган — «Alibaba» асосчиси жаҳондаги бадавлат инсонлар орасида 21-ўринда турибди.

Жек Ма лавозимини топширишини бир йил аввал маълум қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг