Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Доналд Трамп нега аэропортга шошилди?

Доналд Трамп нега аэропортга шошилди?

Фото:«NDTV.com»

АҚШ ташқи ишлар вазири Майк Помпеонинг Шимолий Кореяга ташрифи асносида 3 нафар америкалик маҳбус озод этилган эди. Озодликка чиқарилган маҳбуслар бугун Америкага етиб келишди. Уларни Трамп оиласи аэропортда тантанали кутиб олди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

АҚШ президенти рафиқаси билан ҳамда вице-президент Майк Пенс ва бошқа мутасаддилар Ким Донг Чул, Ким Ҳак Сонг ва Тони Кимни «Joint Base Andrew» аэропортида кутиб олишди.

Оқ уй маълумотига кўра, АҚШ фуқаролари «Walter Reed» миллий ҳарбий тиббиёт марказида текширувдан ўтишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг