Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дональд Трамп Саудия Арабистонига қўшин юбормаслигини эълон қилди

Дональд Трамп Саудия Арабистонига қўшин юбормаслигини эълон қилди

Фото: «Novorosinform.org»

АҚШ президенти Дональд Трамп Саудия Арабистонига 12 минг ҳарбий юбормаслигини маълум қилди.

Аввал «Fox News» телеканали Америка мудофаа вазирлигидаги манбага таяниб Пентагон Эронга қарши туриш учун Яқин Шарққа қўшимча етти минг нафар ҳарбий хизматчи юбориши мумкинлиги тўғрисида хабар берганди. Бунгача «Wall Street Journal» газетаси АҚШ мазкур ҳудудга 14 минг кишилик қўшин юбориш эҳтимолини кўриб чиқаётганини ёзганди. Пентагон буни инкор этди. Бироқ АҚШ мудофаа вазири ўринбосари Жон Руд контингентни кенгайтириш имконияти кўриб чиқилаётганини тасдиқлади. Бунда АҚШ Яқин Шарқнинг айнан қайси мамлакатига қўшин юбориш нияти борлиги айтилмаган.

— Саудия Арабистонига 12 минг ҳарбий хизматчи юбораётганимиз ҳақидаги хабарлар — ёлғон, аниқроғи, сохта янгиликлар! — деб ёзади Америка етакчиси ўзининг «Twitter»ида.


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг