Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дональд Трамп ва Ким Чен Ин Сингапурда учрашади

Дональд Трамп ва Ким Чен Ин Сингапурда учрашади

Фото: «Gazeta.ru»

АҚШ президенти Дональд Трамп шу йил 12 июнь куни Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан Сингапурда учрашадиган бўлди. Бу ҳақда «Reuters» маълумотлари асосида «Gazeta.ru» хабар бермоқда.

Трамп Оқ уйда Венесуэладаги гаровдан озод бўлган америкалик фуқаролар билан учрашганидан кейин буни маълум қилган. АҚШ раҳбари шимолий кореялик ҳамкасби билан учрашув ўтказиш бўйича музокаралар яхши кетаётганини айтган.

Кеча, 26 май куни Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Жанубий Корея президенти Мун Че Ин билан музокаралар асносида АҚШ раҳбари билан учрашиш нияти борлигини тасдиқлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг