Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дунёда қуролланиш пойгаси авжига чиқмоқда

Дунёда қуролланиш пойгаси авжига чиқмоқда

Фото: «Ca-news.org»

«Forecast International» тадқиқотлар компанияси охирги беш йилда дунё давлатлари ҳарбий харажатлари 13 фоизга ошиб, 1600 миллиард долларга етганини аниқлади. Яқин уч йилда ушбу рақамлар яна 10 фоизга кўпайиши кутилмоқда.

Қурол нега керак?

Қурол ишлаб чиқаришга Шимолий Америка, Осиё ва Европа мамлакатлари энг кўп пул сарфлаган, Яқин Шарқ ва Африка мамлакатлари эса, аксинча, мудофаа қўрғонларини мустаҳкамлаш билан овора.

Ҳарбий харажатлар карвонбошиси — АҚШ. Дунёнинг энг қудратли бу давлати йилига ҳарбий мақсадлар учун 690 млрд. доллар, яъни Швейцариянинг йиллик ялпи ички маҳсулоти миқдорига тенг маблағ сарфламоқда. Кейин Хитой, ундан сўнг Саудия Арабистони. Россия бу «пойгада» 8-ўринда.

Давлатларнинг ҳарбий дастурлари гипертовушли қуроллар, робототехника яратишга қаратилган. Замонавий қуролларни ишлаб чиқариш ва уларга хизмат кўрсатиш тобора қимматлашиб кетяпти. Ер куррасида танглик ўсиб бориши ортидан тобора янги қуролларга талаб ошмоқда. Эҳтимолий босқинлардан иҳоталаниш мақсадида давлатлар имкон қадар кўпроқ қурол-яроғ сотиб олмоқда.

Жануби-Шарқий Осиё фақат четдан қараганда тинч. Хитой ҳудудий даъволарини бошлаганидан кейин минтақа давлатлари хавфсизлик чораларини кучайтириш пайига тушиб қолишди. Катта-катта партияларда авиация, ҳарбий-денгиз техникаси, ракеталар сотиб олинмоқда. Бунча қурол-аслаҳа бир жойда жам бўлишининг ўзиёқ исталган пайт уруш оловини ёқиш учун етарли.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг