Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёдаги энг мукаммал паспорт қайси давлатга тегишли экани аниқланди

Дунёдаги энг мукаммал паспорт қайси давлатга тегишли экани аниқланди

Фото: TripMyDream

«Henley» паспорт индексига кўра жорий йилда Япониянинг паспорти энг мукаммал ҳужжат сифатида қабул қилинди. Бу ҳақда «Haber7» хабар бермоқда.

Японлар 227 та йўналишдан 189 тасига визасиз кира олишар экан. Иккинчи ўринни Сингапур ва Германия банд этди. Бу давлатлар фуқаролари 188 та йўналишга визасиз саёҳат қилишлари мумкин.

Учинчи ўрин Жанубий Корея, Финландия, Франция, Италия, Испания ва Швецияга насиб этди.

«Henley» паспорт индекси Халқаро ҳаво транспорти уюшмаси(IATA)нинг махсус маълумотларига таянади.

Индексда 199 та давлатнинг паспорти 227 та йўналиш бўйича баҳоланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг