Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёнинг энг кекса аёли: «Узоқ умр кўриш балки инсон учун жазодир»

Дунёнинг энг кекса аёли: «Узоқ умр кўриш балки инсон учун жазодир»

Фото:«Sabah.com»

Англиянинг «Daily Mail» портали дунёдаги энг кекса аёл Чеченистонда яшовчи 129 ёшли Коку Истанбулова эканини қайд этди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Маҳаллий матбуотга интервью берган аёл: «Бундай кўп яшашнинг сири нимадалигини ўзим ҳам билмайман. Яна бир неча кундан кейин туғилган кунимни нишонлайман. Билмайман, узоқ умр кўриш балки инсон учун жазодир», деган.

Унинг паспортига 1889 йил 1 июнда туғилганлиги ёзилган. Коку Истанбулова Иккинчи жаҳон уруши тугаганида 55, СССР парчаланганида эса 102 ёшда эди.

Коку Истанбулова Иккинчи жаҳон урушини яхши хотирлайди. У ўша пайтда Қозоғистон ва Сибирга сургун қилинган экан. Шу боис у мудом қайғуда яшаганини айтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг