Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Филиппин автомобиллар ноқонуний импортига қарши қандай курашяпти? (видео)

Филиппин автомобиллар ноқонуний импортига қарши қандай курашяпти? (видео)

Скриншот

Филиппинда бўлаётган воқеаларни ҳар хил талқин қилиш мумкин. Президент Родриго Дутерте гиёҳвандлик, коррупция ва бошқа жиноятларга қарши кескин кураш усуллари билан халқаро ҳамжамиятга яхши таниш.

Айниқса 2016 йилдан, президент бўлиб сайланганидан сўнг, у жиноятчиликка, жумладан автомобиллар ноқонуний импортига қарши росмана уруш очди.

Филиппин ҳукумати 2016 йилга қадар мамлакатга ноқонуний йўллар билан кириб келган машиналарни мусодара қилиб сотар ва бюджетга пул туширарди. Дутертенинг назарида эса эса ҳаром йўллар билан топилган пуллар ўз-ўзидан ҳалол бўлиб қолмайди: автомобиллар йўқ қилиниши керак, тамом вассалом.

Қуйидаги видеога эътибор беринг: Дутерте ёрдамчилари билан йўқ қилиниши керак бўлган автомобилларни кўриб чиқяпти — «Lamborghini», «Ford Mustang», «Porsche» ва мотоцикллар, пулга чақилса 5,89 миллион доллар бўлади. Кейин ҳамма каскаларни кийиб, ҳимоя кўзойнакларини тақишди ва бульдозерни машиналар устига ҳайдашга буйруқ берилди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг