Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Экологик жиҳатдан хавфли шаҳарлар номи маълум қилинди

Экологик жиҳатдан хавфли шаҳарлар номи маълум қилинди

Фото:«РИА Новости»

Дунёдаги экологик жиҳатдан энг хавфли шаҳарлар рўйхати эълон қилинди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Аҳоли пунктлари рўйхати GGMCF лойиҳаси томонидан тақдим этилган.

Рейтинг маълумотларини йиғиш билан Норвегия, Швеция, Америка ва Япония олимлари шуғулланди.

Жанубий Корея пойтахти Сеул ҳавоси энг ифлос шаҳар деб топилди. Бу шаҳар йилига ҳавога 267,1 мегатонна карбонат ангидрид гази чиқаради.

Кейинги ўринларни Гуанчжоу (272 мегатонна), Нью-Йорк (233,5 мегатонна), Гонконг (208,5 мегатонна) Лос-Анжелес (196,4 мегатонна) банд этган.

Биринчи ўнликдан, шунингдек, Шанхай (181 мегатонна), Сингапур (161,1 мегатонна), Чикаго (152,9 мегатонна), Токио ва Йокогама (132,8 мегатонна) ҳамда ар-Риёз (118,8 мегатонна) жой олган.

Ҳавоси энг ифлос шаҳарлар рейтингида биринчи юзталикдан Россиянинг Москва (15-ўрин) ва Санкт-Петербург (79-ўрин) шаҳарлари ҳам жой олган. Бу шаҳарларда ҳар йили ҳавога 99,5 ва 29,6 мегатонна карбонат ангидрид гази чиқарилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг