Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эквадор вице-президенти истеъфога чиқарилди

Эквадор вице-президенти истеъфога чиқарилди

Фото: «Twitter»

Эквадор Миллий ассамблеяси 6 декабрь куни мамлакат вице-президенти Мария Алехандра Викуньянинг истеъфосини ёқлаб овоз берди. Бу ҳақда «Prensa Latina» хабар тарқатди.

Ассамблеянинг 137 депутатидан 94 нафари Викуньянинг лавозимидан четлатилиши учун овоз берди. Энди парламент 30 кун ичида янги вице-президентни сайлаши керак.

Викуньянинг қўл остида ишлаган ходимлардан бири, аниқроғи, ёрдамчиси 2018 йил ноябрь ойи охирларида бошлиғи парламентда ишлаган пайтида «креслосини сақлаб қолиши учун» унинг ҳисобига ҳар ой пул ўтказиб туришга мажбур бўлганини маълум қилганди.

Кейин Бош прокуратура иш очди, мамлакат президенти Ленин Морено тергов ишлари «хотиржам» ўтиши учун вице-президент лавозимидан четлатилишини маълум қилди.

Воқеа қандай хотима топишини тергов кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, Мария Алехандра Викунья 2018 йилнинг январь ойида вице-президентликка иккинчи муддатга сайланганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг