Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эквадорнинг собиқ вице-президенти очлик эълон қилди

Эквадорнинг собиқ вице-президенти очлик эълон қилди

Фото: «Flickr»

Эквадорнинг коррупцияда айбланиб қамалган собиқ вице-президенти Хорхе Глас очлик эълон қилди. Бу ҳақда сиёсатчининг адвокати Эдуардо Франко Лоор «Твиттер»да маълум қилди.

Таъкидланишича, қамоҳхонадаги инсон чидаб бўлмас шароитлар сабаб Хорхе Глас шу йўлни танлашга мажбур бўлган.

— Унинг жисмоний хавфсизлиги ва ҳаёти учун жавобгарликни биз ҳукуматга юклаймиз, — қўшимча қилди адвокат.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг октябрь ойида коррупцияда гумон қилинган Хорхе Глас ўз уйида ҳибсга олинган эди. Шундан сўнг у лавозимидан четлатилди. Кейинчалик Эквадор суди уни олти йилга озодликдан маҳрум этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг