Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энг узоқ саёҳат

Энг узоқ саёҳат

Фото:«Sabah.com»

Англия пойтахти Лондон шаҳридан шу йил 31 август куни йўлга чиқадиган йўловчи кема энг узоқ саёҳат қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

245 кун давом этадиган саёҳат давомида 59 та давлатга борилади. Сафар давомида 113 дан зиёд жойга зиёрат уюштирилади.

Сафар доирасида Рейкьявик, Патагония, Малта, Италия, Жазоир, Норвегия, Бразилия, АҚШ каби давлатларга борилади.

Тарихий саёҳат Швеция ва АҚШ ҳамкорлигида ишлаб чиқилган «Viking» кемасида амалга оширилади. 930 кишилик жамоа 93000 доллар эвазига 59 та давлатга саёҳат уюштиради.

Айни пайтда энг узун саёҳатга неча киши хайрихоҳ бўлишини кўпчилик қизиқиш билан кутаяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг