Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энг хавфсиз авиакомпания номи эълон қилинди

Энг хавфсиз авиакомпания номи эълон қилинди

Фото: flickr/Jon Ekman

«Finnair» (Финляндия) — 2018 йилдаги дунёнинг энг хавфсиз авиакомпанияси. Германиянинг «JACDEC» тадқиқотлар маркази шундай тўхтамга келди.

Ҳисоб-китобларга кўра, фин авиакомпанияси фаолиятида энг кам бахтсиз ҳодиса ва ҳолатлар кузатилган. Немис тадқиқотчилари «Finnair»га 93,91 фоизлик рейтинг очкосини беришди. Кейинги ўринларда — «Norwegian Air» ҳамда «Singapore Airlines».

Ушбу рейтинг аутсайдери Индонезиянинг «Garuda Indonesia» авиакомпаниясига 52,11 фоизлик рейтинг очкоси берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг