Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Энг яхши йўллар қайси давлатда, энг ёмони-чи?

Энг яхши йўллар қайси давлатда, энг ёмони-чи?

Фото:«AmazingCarrent»

Глобал рақобатбардошлик индекси 2017 — 2018-йиллар бўйича энг яхши ва энг ёмон йўлларга эга давлатлар рўйхатини тузиб чиқди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Москва Европа давлатлари орасида энг тирбанд шаҳар дея тан олинди.

Рўйхатда 137 та давлат бор. Йўллар сифати 1-7 балли тизим асосида баҳоланди. Ҳеч қайси давлат юқори балл тўплай олмади.

Мавританиянинг йўллари энг ёмон деб топилиб, 2 балл олди. Уни Конго демократик республикаси ва Гаити таъқиб қилмоқда: 2,1 балл. Тўртинчи ва бешинчи ўринлар Мадагаскар ва Гвинеяга тегишли: 2,2 балл. Кейинги ўринларни эса Яман (2,3 балл), Парагвай (2,4 балл), Украина (2,4 балл), Мозамбик (2,5 балл) ва Молдова (2,5 балл) эгаллаган.

Энг юқори ўринни эгаллаганлар: Бирлашган араб амирликлари (6,4 балл), Сингапур (6,3 балл), Швейцария (6,3 балл), Ҳонконг (6,2 балл), Нидерландия (6,1 балл), Япония (6,1 балл), Франция (6 балл), Португалия (6 балл), Австрия (6 балл), АҚШ (5,7 балл).

Рўйхатда қўшниларимиздан Тожикистон 70-ўринда (4,1 балл), Қозоғистон 115-ўринда (2,9 балл), Қирғизистон 122-ўринда (2,7 балл) қайд этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг