Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Энг зерикарли касблар — бухгалтер, депутат, дастурчи, кутубхоначи...

Энг зерикарли касблар — бухгалтер, депутат, дастурчи, кутубхоначи...

Фото: «iStock»

Юқори маошли иш қидиришда кўмаклашувчи «Superjob сервиси россияликлар ўртасида сўровнома ўтказиб, энг зерикарли касбларни аниқлади. Бу ҳақда «Rg.ru» хабар берди.

Россияликлар энг зерикарли касб дея посбонликни танлашди. Респондентларнинг 13 фоизи шундай фикрда.

Бухгалтерлик (ҳисобчилик) зерикарлилик борасида 9 фоиз овоз тўплаб, иккинчи ўринни банд этди.

Исталган касб, агар у шу ишни қилаётган киши учун севимли ва қизиқарли бўлмаса — зерикарли. Сўровномада қатнашганларнинг 8 фоизи шу тўхтамга келган.

Зерикарлилик бўйича кейинги ўринларда қуйидаги касблар жойлашган: сотувчилик (5 фоиз), қоровуллик ва фаррошлик (4 фоиздан), кутубхоначилик (3 фоиз), вахтёрлик (2 фоиз).

Умуман олганда, сўровномада россияликлар ўтириб ишлаш талаб қилинадиган исталган касбни зерикарли деб билишлари маълум бўлди.

Зерикарли касблар рўйхатидан, шунингдек, архивариус, ҳайдовчи, юк ташувчи, депутат, менежер, дастурчи, колл-центр оператори каби касблар ўрин олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг