Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эр-хотин 20 йилда катта ўрмонни тиклашди (фото)

Эр-хотин 20 йилда катта ўрмонни тиклашди (фото)

Фото: «Instituto Terra»

Бразилиялик сураткаш Себастьян Салгада ва рафиқаси Лелия ҳатто кичкина бир жамоа ҳам атрофидаги дунёни ўзгартира олишини амалда исботлашди: 20 йил аввал уларнинг уйи яланг тепалик этагида жойлашганди, энди эса ҳаммаёғи тропик ўрмон.

Фото: «Instituto Terra»

Себастьян ва Лелияга 90-йилларда Аймореш шаҳри яқинидаги ранчо мерос қолади. Ранчонинг теварак-атрофидаги ўрмон кесиб тугатилган, темир қазиб олинган, қурғоқчилик, тупроқ емирилиши оқибатида, хуллас, яшаб бўлмас аҳволга келиб қолганди.

Фото: «Instituto Terra»

Эр-хотин бир пайтлар Риу-Доси дарёси водийсида гуллаб-яшнаган тропик ўрмонни яна тиклашга аҳд қилишди ва 1998 йили «Instituto Terra» экологик ташкилотига асос солишди.

Ранчога хусусий қўриқхона мақоми берилди. Себастьян ва Лелия оғир ишга киришганди: гап ранчо атрофига тўрт-бешта дарахт экиш ҳақида эмас, балки 710 гектар ернинг бутун экотизимини тиклаш ҳақида кетяпти.

Фото: «Instituto Terra»

Ҳомийлар, кўмакчилар топилди ва улар биргаликда 20 йил давомида 2 миллион тупдан ортиқ дарахт ва буталар ўтқазишди. Эр-хотин бир пайтлар яроқсиз ҳолга келиб қолган бу ерларда 300 дан ортиқ ўсимликка қайта ҳаёт бағишлашди.

Фото: «Instituto Terra»

Ақл бовар қилмайди: ўрмон пайдо бўлганидан сўнг ёввойи жонзотлар қайтишни бошлади: ҳозир бу ерда 172 хил қуш ва 33 турдаги ҳайвон яшаши аниқланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг