Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрдўғон АҚШнинг Туркияга хавфи ҳақида гапирди

Эрдўғон АҚШнинг Туркияга хавфи ҳақида гапирди

Фото:«Al Jazeera»

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон Туркияга хавф биринчи навбатда стратегик шериклар ва айнан суриялик курдларга ҳарбий ёрдам кўрсатаётган АҚШ  томонидан бўлиши ҳақида маълум қилган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

«Хавф қаердан пайдо бўлади? У энг аввало стратегик шерикларимиз томонидан. Биз ўз маблағимизга АҚШдан қурол сотиб ололмаётган пайтимизда, улар террорчилик ташкилотларини ўқ-дори билан бепул таъминлаб турибди», — дея интервю берган Туркий раҳбари NTV телеканалига.

Эрдўғон шунингдек, АҚШ томонидан Сурия шимолига беш минг қуролли юк машинаси жўнатилгани айтган, шунингдек, давлат тўнтаришида айбланаётган Фатҳуллоҳ Гуленни экстрадиция қилишдан бош тортгани учун ҳам АҚШни танқид қилган.

АҚШ Сурия шимолидаги курд ҳарбий бўлинмаларини қўллаб-қувватласа, Туркия уларни  террористик ташкилот дея ҳисоблайди. Жорий йилнинг 20 январидан уларга қарши «Зайтун новдаси» операцияси бошланган эди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг