Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрдўғон: «Бундай таҳдидлар бизни асло йўлимиздан қайтара олмайди»

Эрдўғон: «Бундай таҳдидлар бизни асло йўлимиздан қайтара олмайди»

Фото: «Анадўлу»

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга Болқон давлатларига сафари давомида суиқасд уюштирилиши мумкинлиги ҳақида кеча хабар берган эдик.

Бугун Босния ва Герцеговинага ташриф буюрган Эрдўғон бундай таҳдидлар олдида эсанкираб қолмаслигини айтди. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

«Менга Болқон давлатларига сафарим давомида суиқасд уюштирилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар етиб келди. Бундай таҳдидлар бизни йўлимиздан асло қайтара олмайди», — деган Ражаб Тоййиб Эрдўғон Босния ва Герцеговина президиуми раиси Бакир Иззатбекович билан учрашувида.

Сафар давомида икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий, энергетика, туризм ва транспорт, логистика соҳаларида қатор шартномалар имзоланиши кутилаяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг