Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эрдўғон Марказий банкка янги раҳбар тайинлади

Эрдўғон Марказий банкка янги раҳбар тайинлади

Ҳафизе Гайе Эркан Туркия Марказий банкини бошқарган биринчи аёл бўлади.

Financial Times  хабарига кўра, Принстон университети битирувчисининг тайинланиши Туркиянинг қайта сайланган президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон нархларнинг кескин кўтарилиши ва лиранинг давом этаётган қулашига олиб келган аввалги пул-кредит сиёсати позициясидан воз кечишга тайёр эканлигидан далолат беради.

Тўғри, бу тайинлов Туркияда лира курсининг тушишини дарҳол  тўхтатгани йўқ. Марказий банк раҳбари ўзгариши фонида миллий валютанинг курси яна бир ярим фоизга тушиб кетди ва бир доллар учун 23,5 лирани ташкил этиб, рекорд даражага яқинлашди.

Ҳафизе Гайе Эркан Туркияда ўқишни тамомлагандан сўнг, Америка Қўшма Штатларида таҳсилни давом эттирди ва ўз касбий фаолиятини «Goldman Sachs»да бошлади ва у ердан First Republic Bank ‘га кўчиб ўтди. 2021 йилда у банкнинг ижрочи директорларидан бири этиб тайинланди.

Туркия Марказий банкининг янги раҳбари рискларни бошқариш соҳасидаги мутахассис саналади. У 2019 йилдан буён МБни бошқарган бешинчи раҳбарга айланди.

Туркия Марказий банкининг ставкаси икки йил ичида 19 фоиздан 8,5 фоизга туширилди, бу эса сезиларли инфляцияга олиб келди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг