Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эрдўғон Путинга ҳамкорликда «С-500» ишлаб чиқаришни таклиф қилди

Эрдўғон Путинга ҳамкорликда «С-500» ишлаб чиқаришни таклиф қилди

Фото: РИА Новости / Михаил Климентьев

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Владимир Путинга «С-500» зенит ракета комплексларини ҳамкорликда ишлаб чиқаришни таклиф қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

У шунингдек Россиянинг «С-400» етказиб бериш бўйича шартнома бажарилиши ҳақида ҳам гапирди.

«Россия бизга «С-400» бўйича жуда қулай шартлар асосида кредит берди. Иккинчи ва учинчи босқичларда биз ҳамкорликда ишлаб чиқаришни йўлга қўямиз», — дея президентдан иқтибос келтиради «Aнадўлу» агентлиги.

Бундан ташқари, Эрдўғон «С-400» етказиб бериш бўйича шартномага АҚШ ва НАТОнинг танқидига жавоб берди.

«Нега улар Греция эгалик қилаётган «С-300» борасида ҳеч нарса дейишмаяпти? Туркияга нисбатан бундай муносабатни тушуниш қийин. Бизнинг мудофаа саноатимизнинг ўзига яраша талаблари бор ва биз уларни қондиришга ҳаракат қиламиз», — деди у.

Ўткан йилнинг декабр ойида Россия ва Туркия «С-400» зенит ракета комплексларини етказиб бериш бўйича кредит шартномасини тузган эди. Анқара иккита зенит ракета комплекслари батареяларини сотиб олади. Томонлар, шунингдек, Туркияда «С-400» ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун технологик ҳамкорлик борасида ҳам келишиб олишган эди.

АҚШ ва НАТО давлатлари ушбу шартнома учун Анқарани бир неча бор танқид қилишган. АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Уесс Митчел «С-400» сотиб олиниши «F-35» самолётларининг Туркияга етказиб берилишини сўроқ остида қолдириши мумкинлигини айтган эди.

Бунга жавобан Туркия бошқа давлатдан қирувчи самолёт сотиб олишини маълум қилди.

«F-35» самолётлари белгиланганидек Туркияга етказиб берилиши шарт. Аммо муаммо юзага келса, Туркияда бошқа вариантлар ҳам бор. Балки Россиядан ёки бошқа бир НАТО давлатидан сотиб олишимиз мумкин деган эди ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли «A Haber» телеканалига берган интервюсида.

Ўз навбатида Эрдўғон АҚШни «F-35» самолётларини етказиб беришга чақирди.

«Биз АҚШни стратегик ҳамкор деймиз. Аммо стратегик ҳамкор бизни бошқа эшикларга бош суқишга мажбур қилмаслиги керак», — дея Эрдўғондан иқтибос келтиради «Aнадўлу» агентлиги.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг