Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эрдўғон террорчи гуруҳларга кўмак бераяптими?

Эрдўғон террорчи гуруҳларга кўмак бераяптими?

Судан билан келишмовчиликларга сабаб бўлган Мисрнинг «Абу Умар ал-Мисрийя» сериалида бу сафар Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг террорчи гуруҳларга кўмак бераётгани саҳналаштирилган. Бу ҳақда «Haber7» хабар бермоқда.

Мисрнинг «ал-Ҳаёт» телеканалида май ойида намойиш этилган «Абу Умар ал-Мисрийя» сериалида суданликлар террорчиларга ўхшатилган эди.

Судан ҳукумати Мисрнинг Хартумдаги элчихонасига нота юбориши туфайли сериалдаги айрим саҳналар ўчириб ташланган эди.

Судан ташқи ишлар вазирлиги мутасаддиси Ғарибуллоҳ ал-Хадрнинг ёзма баёнотида: «Мисрнинг айрим телеканалларида рамазон ойида эфирга узатилган «Абу Умар ал-Мисрийя» сериалида Суданга келган мисрликларга маҳаллий аҳоли террорчи қилиб кўрсатилган», – дейилган.

Кеча намойиш этилган сериалнинг навбатдаги қисмида эса Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг террорчи гуруҳларга кўмак бераётгани тасвирланган саҳналар бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг