Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эрдўғоннинг сайловдаги асосий рақиби Сурия билан алоқаларни тикламоқчи

Эрдўғоннинг сайловдаги асосий рақиби Сурия билан алоқаларни тикламоқчи

Фото:«Hürriyet Daily News»

Туркия президентлигига Халқ республикаси партиясидан номзод бўлган Муҳаррам Инже 24 июнь куни бўлиб ўтадиган президент сайловида ғалаба қозонса, расмий Дамашқ билан дипломатик алоқаларни тикламоқчи.

«Россия билан яхши қўшничилик алоқалари Туркия ташқи сиёсатининг муҳим шартларидан биридир. Ундан чекинилса, нохуш ҳолатлар юзага келади. Буни Сурия мисолида кўришимиз мумкин. Россия билан биргаликда ўзимизга боғлиқ бўлган Сурия инқирозини ҳал этиш осонроқ. Россия ва Туркия Суриянинг ҳудудий яхлитлиги тарафдори саналади. Агар президент бўлсам, дарҳол Дамашққа элчи юбораман», — деган Инже «РИА Новости»га берган интервьюсида.

Инже сайловда амалдаги президент Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг асосий рақиби саналади.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг