Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эрдўғон: «Халқаро тинчликпарвар кучларни фаластинликларни ҳимоя қилишга жўнатиш керак»

Эрдўғон: «Халқаро тинчликпарвар кучларни фаластинликларни ҳимоя қилишга жўнатиш керак»

Фото: «bbend.net»

Эрдўғон халқаро тинчликпарвар кучларни фаластинликларни ҳимоя қилишга жўнатишга чақирди. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлигининг маълумотларига асосланиб, «Aif.ru» хабар бермоқда.

Эрдўғоннинг таъкидлашича, фаластинлик ёшлар ҳар куни Исроилнинг қурбонига айланмоқда.
Туркия раҳбари халқаро ҳамжамият ва БМТнинг Хавфсизлик кенгашини Фаластинга нисбатан ўз мажбуриятларини бажаришга чақирди.

ИҲТнинг Истанбулда ўтказилган фавқулодда саммитида ташкилотга аъзо давлатлар вакиллари АҚШдан сўнг Тел-Авивдаги элчихоналарини Қуддус шаҳрига кўчирмоқчи бўлаётган давлатларга иқтисодий санкция қўллашни талаб қилишди.

Шунингдек, ИҲТ аъзолари Исроилнинг Ғазо секторида содир этган жиноятларини текширадиган мустақил халқаро эксперт комиссияси тузиш таклифини билдирдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг