Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эрон махсус хизмати ўнлаб жосусларни қўлга олди

Эрон махсус хизмати ўнлаб жосусларни қўлга олди

Фото: «РИА Новости»

Эрон махсус хизмати ходимлари ўнлаб жосусларни қўлга олди, дея хабар беради «РИА Новости» ахборот агентлиги. Бу хабарни Эрон ахборот вазири Маҳмуд Алавий ҳам тасдиқлаган.

«Икки давлат фуқаролигини олган кишилар ҳақида маълумот бериш ҳақида бир неча бор такрорлаганман. Конттразведка мувафаққиятли ўтди ва биз турли йўналишлардаги ўнлаб жосусларни аниқлаб, қўлга олдик», – деган Маҳмуд Алавий.

Шунингдек, ўтган бир йил давомида Эрон махсус хизмати 230 та террорчи гуруҳ ҳужраларини аниқлади.

Эрон ахборот вазири Маҳмуд Алавийнинг айтишича, 23 та террорчи гуруҳ Эронда ҳам худди Суриядаги каби вазиятга юзага келтиришга уринган.

«Террорчилар 5 нафар сунний имомни ўлдириб, суннийлар ва шиалар ўртасида уруш қўзғатмоқчи бўлишган», –дейди Алавий.

Уларнинг қабиҳ режалари бартараф этилган.

Жорий ойда Эрон жанубида ИШИДга аъзо террорчи қўлга олиниб, йўқ қилинган.

Бир ой аввал Теҳронда ИШИДга қарашли террорчи гуруҳига қарши қақшаткич зарба берилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг