Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эрон олий раҳбарининг Твиттер саҳифаси бутунлай блокланди

Эрон олий раҳбарининг Твиттер саҳифаси бутунлай блокланди

Tвиттер АҚШ собиқ президенти Доналд Трампнинг «ўлдирилиши» акс этган анимацион видео туфайли Эрон олий раҳбари Али Хоманаийнинг аккаунти фаолиятини тўхтатиб қўйди. Бу ҳақда Iran International маълум қилди.

Агентлик маълумотларига кўра, Эрон раҳбарига ижтимоий тармоққа кириш бутунлай ёпилган. «Афтидан, Доналд Трампнинг ўлдирилиши тасвирланган анимацион видеони чоп этгани учун», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Хоманаий саҳифасида Эрон дрони Трампни қандай «йўқ қилгани» акс этган анимацион видео пайдо бўлганди. Видеода айтилишича, шу тариқа Эрон АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари генерал-лейтенанти ва Ал-Қудс махсус кучлари қўмондони Қосим Сулаймонийнинг Ислом инқилоби қўриқчилари корпусида йўқ қилгани учун «қасос олган».

Генерал 2020 йил 3 январь куни Бағдодда АҚШнинг ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганди. Генерал билан бирга унга ҳамроҳлик қилган бир неча офицер ва Ироқ шиа милицияси қўмондони ўринбосари Абу Маҳди ал-Муҳандис ҳам ҳалок бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг