Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эронда 350 киши сувдан заҳарланди

Эронда 350 киши сувдан заҳарланди

Фото: «Анадўлу»

Эроннинг расмий ахборот агентлиги – «IRNA»га интервью берган Рамхурмуз тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Шукруллоҳ Салмонзода Рамхурмуз ва Абулфорс шаҳарларида ифлос сувдан 350 киши заҳарланганини маълум қилди. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Туманда кузатилган 20 соатга яқин вақт мобайнида сув узилиши туфайли аҳоли атрофдаги чашмалардан ва бошқа манбалардан сув ичган. Шу боис 350 киши заҳарланган.

Сувдан заҳарланиш оқибатида ич кетиши, қайт қилиш ва иситмаси чиқаётган кишилар шифохоналарга ётқизилган.

Рамхурмуз тумани прокурори Қосим Нажот кеча сувдан заҳарланган кишилар сони 230 нафарга етганини маълум қилган эди.

Эронда кузатилаётган қурғоқчилик сув танқислигига олиб келди. Жўмраклардан оқаётган сув шўрлиги боис аҳоли сув сотиб олишга мажбур бўлаяпти.

Ҳузистон вилоятига қарашли Хуррамшаҳр ва Ободон шаҳарларида сув танқислиги туфайли аҳоли норозилик намойишлари уюштирган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг