Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эронда Муҳсин Фахризоданинг ўлими муносабати билан 40 кунлик мотам эълон қилинди

Эронда Муҳсин Фахризоданинг ўлими муносабати билан 40 кунлик мотам эълон қилинди

Фото: «Belnaviny»

Эронда таниқли олим Муҳсин Фахризоданинг ўлими муносабати билан 40 кунлик мотам эълон қилинди. Олим ядровий дастур билан шуғулланиб келаётганди.

Минглаб одамлар Фахризоданинг ўлими учун ўч олишни талаб қилишмоқда. БМТ Эрон Ислом Республикасини ушбу вазиятда босиқликка чорламоқда, деб хабар берди «Россия 24» телеканали.

Эслатиб ўтамиз, физик олимнинг машинасини аввалига портлатишга уринишган, кейин эса унга қарата ўқ узилган. Олган жароҳатлари оқибатида Фахризода ҳаётдан кўз юмган.

Эрон бош қўмондони ушбу ҳужумда АҚШ ва Исроилни айблади. Американинг «Axios» портали назарида эса ядрочи олимнинг ўлдирилиши Эрон ҳукумати билан мулоқотларни тиклашни истаётган Байден учун Трампнинг «хайрлашув совғаси».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг