Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эстония — президентлик ва бош вазирлик аёллар қўлига ўтган дунёдаги ягона давлатга айланди

Эстония — президентлик ва бош вазирлик аёллар қўлига ўтган дунёдаги ягона давлатга айланди

Кая Каллас — Эстониянинг янги бош вазири.

Фото: EPA/UPG

Эстонияда коррупцион можародан сўнг ҳукумат ўзгарди — бош вазирликка Ислоҳотлар партияси етакчиси Кая Каллас келди. Шу тарзда Эстония президентлик ва бош вазирлик аёллар қўлига ўтган дунёдаги ягона давлатга айланди.

Кая Каллас — Эстония тарихида бош вазир бўлган илк аёл киши.

Керсти Калюлайд 2016 йили президентликка сайланган илк аёл киши бўлганди.

Эстония президенти Керсти Калюлайд. Фото: «Womo.ua»

Эндиги шаклланган янги ҳукумат таркибига Каллас билан бирга яна олти аёл киши кириб келдики, бунақаси ҳам Эстонияда тарихида кузатилмаган.

Кая Каллас ҳақида

Кая Каллас — Европа парламенти собиқ депутати, Европа учун либераллар ва демократлар альянси таркибида фаолият юритган. Кая Каллас — Ислоҳотлар партияси асосчиларидан бири, Эстония собиқ бош вазири, ташқи ишлар вазири, молия вазири ҳамда Еврокомиссия собиқ аъзоси Сийма Калласнинг қизи.

Калласнинг мутахассислиги — юрист, 1995 йили, 18 ёшида «Tark Grunte Sutkiene» бюросида амалиёт ўтаган.

1996-1997 йилларда Ванемуйне театри директорининг маслаҳатчиси бўлган. Кая 2006 йили тузилган «Ska Faktor» мусиқий гуруҳи қўшиқлари матнини ёзиш билан ҳам шуғулланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг