Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Евроиттифоқ давлатлари 2018 йилда илм-фанга қанча маблағ ажратди?

Евроиттифоқ давлатлари 2018 йилда илм-фанга қанча маблағ ажратди?

Фото: «Korrespondent.net»

Евроиттифоқ статистика хизмати 28 та аъзо давлатнинг 2018 йилда илм-фан тараққиётига қанча маблағ ажратганини маълум қилди.

2018 йилда илмий тадқиқотлар учун энг кам маблағ ажратган давлатлардан бири Литва бўлди. Бу кўрсаткич 372 млн евро ёки мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 0,88 фоизига тенг. Ундан ҳам кам пул ажратган давлатлар сифатида Хорватия (ЯИМнинг 0,86 фоизи), Болгария (0,75%), Кипр (0,56%), Малта (0,55%), Латвия (0,51%) ва Руминия (0,5%) қайд этилган.

Эстонияда бу кўрсаткич ЯИМнинг 1,29 фоизига, бутун Евроиттифоқда эса 2,07 фоизга тенг.

Илмий изланишар учун энг кўп маблағ ажратган давлатлар қаторидан Швеция (3,33%), Австрия (3,16%) ва Дания (3,06%) ўрин олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг