Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Европа иттифоқи бир йилда бўлиниб кетиши мумкин

Европа иттифоқи бир йилда бўлиниб кетиши мумкин

Фото: «AFP 2018 / Tiziana Fabi»

Европа иттифоқининг келажаги қил устида турибди, унинг тақдири бир йил ичида ҳал бўлади. Ушбу фикрни Италия ички ишлар вазири, Бош вазир ўринбосари Маттео Сальвини «Spiegel» нашрига берган интервьюсида билдирган.

«Бир йилнинг ичида бирлашган Европа сақланиб қоладими, йўқми, аниқ бўлади», — деган вазир.

ИИБ раҳбарининг таъкидлашича, Италия бундан буён мигрантларни қабул қила олмайди.

«Биз бир кишини ҳам қабул қила олмаймиз. Аксинча, бир неча кишини жўнатиб юборишни хоҳлардик», — қўшимча қилган у.

Аввалроқ Сальвини Еврокомиссиянинг учрашувида миграция муаммосини ҳал этиш бўйича «йўл харитасини» тақдим қилишни ваъда қилганди.

Ўтган ҳафтада эса Италия ва Мальта ҳукумати таркибида 600 мигрант бўлган «Aquaris» кемасини ўз портларига киритмаган, уни Испания қабул қилган эди. Бу вазият Париж ва Рим ўртасида можаро келтириб чиқарди. Франциянинг ҳукмрон партияси вакили Габриэл Аттал Италиянинг позициясини «кўнгилни айнитувчи» деб атаган, президент Макрон эса Италияни «цинизм ва масъулиятсизликда» айблаган эди.

Франциянинг танқидига жавобан Италия ҳукумати «доим мигрантлардан юз ўгиришни маъқул кўрувчи иккиюзламачи давлатларнинг насиҳатини» қабул қилмаслигини билдирган.

Кейинроқ Италия бош вазири ва Франция президенти ўртасида музокара ўтказилиб, вазият юмшатилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг