Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Европа иттифоқи мудофаа қудратини оширади

Европа иттифоқи мудофаа қудратини оширади

Фото:«РИА Новости»

Европа иттифоқи АҚШдан мустақил бўлиш мақсадида мудофаа қудратини юксалтириб, ҳарбий харажатларини оширмоқчи. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.

Бундан ташқари, ЕИга аъзо давлатлар ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида пакт ишлаб чиқиши зарур. ЕИга аъзо давлатлар раҳбарлари НАТО бош котиби Йенс Столтенберг билан учрашганидан кейин пактни ишлаб чиқишга доир қарор қабул қилади. Йиллар давомида камайтириб келинган ҳарбий харажатларни эндиликда ошириш талаб этилади.

«Иттифоқ иттифоқи мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, мудофаа тизимига сармоя киритишни кўпайтириш ҳамда тезкор ҳарбий тайёргарликни юксалтиришда муҳим қадам қўймоқчи. Бу ташаббуслар стратегик мухториятни кенгайтиради ҳамда НАТО фаолиятини такомиллаштиради», –дейилади декларацияда.

Тереза Мэй Европа хавфсизлигини таъминлашга қайғуриб, аъзо мамлакатларнинг разведка хизматларини маълумот алмашишга чақирди. Бироқ Буюк Британиянинг Европа иттифоқи аъзолари билан ҳамкорлик механизми аниқ эмас.

Европа иттифоқи саммитида киберҳужумлар ва нотўғри маълумотлар тарқалишига қарши чоралар ишлаб чиқишга қарор қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг