Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Европа иттифоқи рангли татуировкаларни тақиқлади

Европа иттифоқи рангли татуировкаларни тақиқлади

Фото: «Euromag.ru»

Европа иттифоқида 4 январдан рангли татуировкалар тақиқланди, деб хабар берди DW.

Бу ерда гап татутировкаларнинг ижтимоий оқибатлари ҳақида эмас, балки инсон саломатлиги учун хавф туғдириши ҳақида кетмоқда. Хабарда айтилишича, татуировкаларда қўлланилувчи айрим бўёқлар таркибида хавфли кимёвий моддалар бор.

Европа кимё агентлиги (ECHA) маълумотларига кўра, татуировкаларда қўлланилувчи бўёқлар таркибида саломатликка жиддий хавф туғдирувчи тўрт мингга яқин хилдаги химикатлар бор. Оқибатда улар саратон хасталиги ва генетик бузилишларга олиб келиши мумкин.

Тақиқланган ранглар орасида аксарият тату бўёқларида ишлатилувчи Blue 15 ҳамда Green 7 бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг