Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Европа иттифоқи Россияга қарши санкцияни яна узайтирди

Европа иттифоқи Россияга қарши санкцияни яна узайтирди

Фото: AFP

Европа иттифоқи мамлакатлари ва ҳукуматлари раҳбарлари Брюсселда бўлиб ўтаётган саммитда Россияга қарши 31 январда муддати тугайдиган иқтисодий санкцияларни яна ярим йилга узайтиришга қарор қилишди. Бу ҳақда ташкилот раҳбари Дональд Туск маълум қилди.

 — ЕИ Минск келишувларини амалга оширишда бир қадам ҳам силжиш бўлмаганини ҳисобга олиб Россияга қарши иқтисодий санкциялар муддатини узайтирди, — деди Туск.

Россияга қарши иқтисодий санкциялар 2014 йил июнида Донбасс осмонида MH17-рейсни амалга ошираётган Малайзияга қарашли «Boeing» йўловчи самолёти уриб туширилганидан сўнг кучга кирганди. Шундан бери санкциялар ҳар ярим йилда ўзгаришларсиз узайтириб келиняпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг