Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Европа: мигрантлар оқими камаймоқда

Европа: мигрантлар оқими камаймоқда

Фото:«Il Giornale»

2018 йилнинг дастлабки уч ойи давомида Европа чегараларини ноқонуний равишда 20 минг муҳожир кесиб ўтган. Бу ҳақда Европарламентнинг молия ва иқтисодиёт қўмитаси раҳбари ўринбосари Маркус Фербер «Замонавий миграция жараёнларининг хатарлари» халқаро конференциясида маълум қилди.

— Муҳожирлар оқими камаймоқда. 2017 йилда чегараларни  200 минг киши яширинча кесиб ўтган бўлса, бу рақам жорий йилнинг уч ойи давомида 20 минг нафарни ташкил қилди. Уларнинг асосий қисми Мағриб мамлакатлари(Марокаш, Жазоир, Мавритания, Тунис, Ливия)дан келмоқда, — деган Фербер.

Унинг таъкидлашича, Европа томон йўл олган кўплаб муҳожирлар, биринчи навбатда аёллар зўравонликдан жабр чекишмоқда.

Жумладан, 2017 йилда 75 фоиздан кўпроқ аёллар ва болалар жинсий тажовуз қурбонига айланишган.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг