Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Европа йўлида 34 минг қочоқ ҳалок бўлди

Европа йўлида 34 минг қочоқ ҳалок бўлди

Фото: «The Guardian»

Ҳолландиянинг «United for Intercultural Action» ташкилоти 20 йилдан бери Европа сари йўлга отланган қочоқлардан 34361 нафари ҳалок бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Англиянинг «The Guardian» газетаси «United for Intercultural Action» ташкилоти маълумотларига таяниб чоп этган мақолада 1993 йилдан бери Европа сари отланган қочоқларнинг сони йил сайин ошиб бораётанини келтирган. Ҳалок бўлган қочоқлар фақат сувда чўкиб кетмаган. Уларга Европа давлатларида зуғум ўтказилмоқда: эксплуатация қилинаяпти, завод ва фабрикаларда оғир ишларга жалб этилмоқда.

34361 нафар қочоқдан 27 минг нафари (80 фоизи) денгизда чўкиб кетган. 500 киши лагерларда, қамоқхоналарда ҳалок бўлган. 400 нафар қочоқ ўз жонига қасд қилган, 600 дан ортиғи ўлдириб кетилган.

Куни кеча Ливия соҳилларида 301 нафар қочоқ қутқарилди. Европага бориш учун Ливия орқали Ўрта денгизга чиқмоқчи бўлган қочоқлар Африка давлатларидан экани аниқланди.

Суриядаги уруш туфайли 2014 йилдан бери денгизда чўкиб кетаётган қочоқлар сони кўпайиб бораяпти. 2013 йили денгизда 900 киши жон берган бўлса, 2017 йилда уларнинг сони 3500 га етди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг