Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Европада 2016 йили 43 фоиз бола никоҳсиз туғилган

Европада 2016 йили 43 фоиз бола никоҳсиз туғилган

Фото:«Stanbennettlaw.com»

Европада 2016 йили туғилган болаларнинг 43 фоизи никоҳсиз дунёга келгани маълум бўлди, дея хабар беради «Haber7.com» сайти.

Евростат маълумотларига кўра, 2016 йилда никоҳсиз туғилган болалар сони 2000 йилдагига нисбатан кўпайган.

Никоҳсиз туғилаётган болалар энг кўп Францияда (60 фоиз) кузатиляпти. Кейинги ўринларни Болгария (59 фоиз), Словения (59 фоиз), Эстония (56 фоиз), Швеция (55 фоиз), Дания (54 фоиз), Португалия (53 фоиз) ва Ҳолландия (50 фоиз) банд этган.

Никоҳсиз энг кам туғилаётган болалар Греция, Хорватия ва Кипрда экан.

Ушбу давлатларда туғилаётган 80 фоиз болаларнинг ота-оналари расмий никоҳдан ўтишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг